Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У.Ўрозбоев ва ЎзХДП Жиззах вилояти кенгаши фаоллари иштирокида Шароф Рашидов туманидаги Эски Тошкентлик, Сарайлик, Яхтанлик, Тараққиёт, Пастки Сўлоқли, Халқабод, Олмачи, Куёвбоши, Янги Диёр, Сўғдиёна МФЙиларида “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” мавзусида тадбир ташкил этилди. Очиқ мулоқотда нуронийлар, маҳалладаги фаол хотин-қизлар, ёшлар вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У.Ўрозбоев ҳар бир ўзбекистонлик мамлакатимиз Конституциясидаги ўзгаришлар, сиёсий ислоҳотлар ўз ҳаётида қай даражада акс этиши, Янги Ўзбекистон қандай қурилишини, мамлакат келажаги учун масъулиятни ҳис қила олиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтди.

Конституциявий ўзгаришлар тўғрисида аҳолини ҳар томонлама хабардор қилиш ва турли қатламларни ушбу жараёнларга жалб этиш долзарблигидан келиб чиқиб, жойларда “Менинг конституциям” шиори остида кўплаб жамоатчилик муҳокамалари майдонлари ташкил этилмоқда. Мақсад – конституциявий ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини, мамлакат келажаги учун аҳамиятини аҳолининг турли қатламлари орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда фуқароларда ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини оширишдан иборат.

Бугун барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи улуғвор ғоя “Инсон қадри учун” - шиори яққол ифодаланмоқда.

Тадбирда сўз олганлар мавзу юзасидан ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш