Конституциявий ислоҳотлар кенг тарғиб қилинмоқда

 

Сурондарё вилояти Денов туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш” тўғрисидаги Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда тумандаги барча мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этишди.

Тадбирда Қонун лойиҳасинининг мазмун-моҳияти хусусида батафсил сўз юритилди, нормаларнинг аҳамияти ҳаётий мисоллар билан тушинтирилди.

Сўнг муҳокамалар Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, ташкилот раҳбарлари иштирокида Денов тумани ҳокимлиги фаоллар залида давом эттирилди. Халқ вакиллари Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари ижро ҳокимиятидан алоҳида фаолият олиб бориши бўйича Конституцияга киритилаётган қўшимчаларни қўллаб-қувватлашди.

Конституциявий ислоҳотларни халққа етказиш мақсадида имкон қадар аҳолининг турли қатламлари билан учрашувлар ташкил қилинмоқда. Бу каби давра суҳбатлари хотин-қизлар, ёшлар, нуронийлар иштирокида ҳам ўтказилмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш