Ёшлар келажагимиз

 

Ҳаммамизга маълумки, Президентимизнинг ёшларга нисбатан катта эътибор ва ишончлари туфайли Республикамизда 30-июнь Ёшлар куни сифатида ҳар йили кенг нишонланади, бу кунга бағишлаб тантанали тадбирлар ўтказилади. Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар ва Шайхонтоҳур туман кенгаши, Ўзбекистон Давлат Консерваторияси билан ҳамкорликда “Анҳор-Локоматив” истироҳат боғида маънавий-маданий байрам тадбири ўтказди.

Ўзбекистон ҲДП Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси тадбирга келган ёшларни “Ёшлар куни” билан табриклаб, Президентимиз томонидан уларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида гапириб ўтди. Қатнашчиларнинг Ёшларга оид давлат сиёсати ҳамда Республика Конституцияси бўйича билимларини аниқлаш мақсадида викторина саволлари ўтказилди. Билимдонларга Ўзбекистон ХДП нинг совғалари топширилди.

Ўзбекистон Консерваторияси талаба-ёшлари томонидан тайёрланган концерт дастури ва унга мос равишда иштирокчиларнинг қизиқарли рақслари байрамга жонли завқ улашди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш