30 июнь – Ўзбекистонда "Ёшлар куни". Ҳароратли табрик!

 

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати тобора кенгроқ ва чуқурроқ аҳамиятга эга бўлмоқда.

Бу Давлатимиз раҳбарининг юртимиз ёшларини ўз фарзанди каби бағрига босиб, уларни Ўзбекистоннинг буюк келажаги сари шахдам қадамлар билан одимлашга чорлаётганининг улуғ бир исботидир. Зеро бугун Ўзбекистон ислоҳотлари ҳар жабҳада ортга қайтмас бўлиб тус олгани кўзгудаги акс каби ҳақиқатдир.

Ортимизда қолган беш ярим йил давомида амалга оширилган жами бунёдкорликлар, барча соҳалардаги туб ислоҳотлар, кундалик турмушимиздаги шиддатли ўзгаришлар, эзгу янгиланишлар, аввало, ёшларимиз келажаги учун, уларнинг озод ва обод ватанда, ҳеч кимдан кам бўлмай, бахтли ҳаёт кечириши, илм олиши, ҳунар эгаллаши, ўзидаги бор қобилият ва истеъдодни ёрқин намоён этиши учун мустаҳкам асослар яратди.

Саъй-ҳаракатлар ўз мевасини бермоқда, ёшларнинг куч-қудратда, ақл-заковатда ҳеч кимдан кам эмаслигини ҳаётнинг ўзи аниқ ва равон кўрсатиб турибди.

Буларнинг бари бизнинг, барчамизнинг келажагимиз, эртанги бахтли ҳаётимизнинг улкан кафолатидир.

Бугун ёшларимиз эришган ва эришаётган салмоқли ютуқлар уларнинг ота-оналарига, Ўзбекистон Президентига улкан бахтиёрлик ва мамнуният бағишлаши ҳеч шубҳасиз, деб ўйлайман.

Азиз юртимнинг азиз ва шижоатли ёшлари, Алпомишу Барчинойлари!

Биз Сизга ишонамиз! Сиз Ўзбекистон келажагисиз!

Биз сизни яхши кўрамиз!

Байраминиз муборак бўлсин!

 

Зулайҳо Акрамова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш