Эҳтиёжманд аҳоли уй-жой билан таъминланиши кафолатланади

 

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги 2-Сектор ҳудудида жойлашган Тошкент тиббиёт академияси ўқув полигони залида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиб бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Бўтаева Бахтигул Абрахматовна, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Абдуллаева Ойбарчин Бекмуродовна, Халқ депутатлари Олтинсой тумани Кенгаши Котибияти, 2-сектор ҳудудида жолашган Маҳалла раислари, Хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспектори, ёшлар етакчилари қатнашди.

Сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Ойбарчин Абдуллаева Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан йиғилганларни таништирди. Хусусан, 39-моддага киритилаётган ўзгартишлар - Конституция даражасида илк маротаба давлатнинг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд ва кам таъминланган, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни уй-жой билан таъминлаш кафолати белгиланатганлиги ҳақида тушунтириб ўтди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш