Ногиронлиги бўлган болалар тарбиясига масъуллар конституциявий ислоҳотларга бефарқ эмас

 

Ўзбекистон ХДП Қумқўрғон туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Номозов, халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири Қ.Чоршанбиевлар тумандаги Ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйига ташриф буюриб, бу ердаги шароитлар билан танишдилар.

Шундан сўнг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар Қонун лойиҳасининг асосий ўзгаришлари нималардан иборатлиги, хусусан конститутциямизда ўзгартирилиши назарда тутилаётган фуқароларнинг меҳнат, ижтимоий ва экологик ҳуқуқлари, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқлари, тиббий хизматлар ҳамда таълим соҳаларидаги ўзгаришлар бўйича маълумот бериб ўтди. Конституциявий қонун лойиҳасида “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойилини мустаҳкамлаш ҳамда “инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади” эканлиги бўйича қатнашчиларга содда тилда тушунтиришлар берилди.

Йиғилишда қатнашган фуқароларимизга ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан турли чекловлар ўрнатиш, шунингдек уларнинг объектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратишдан бўйин товлаш янги конституция лойиҳасида таъқиқланиши белгиланаётгани маъқул келди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш