Тарғибот тадбирлари кенг қулоч ёймоқда

 

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туман ҳокимлигида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Тарғибот тадбирини Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримжонов олиб борди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик ходимлари, маҳалла раислари, туман ва вилоят Кенгаши депутатлари, аёллар фаоллари иштирок этди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Шодиева сўзга чиқиб, конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириб берди. Хусусан, уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқи бўйича киритилаётган ўзгартиришларга тўхталар экан, мулк ҳимоясини Қонун даражасига кўратиш “Снос” каби маммоларнинг бартараф этилиши, мулкдор фақат суднинг қонуний кучга кирган қарори асосидагина мулкидан маҳрум этилиши мумкинлигига эътибор қаратди. Шунингдек, депутат иштирокчиларни қизиқтирган бошқа саволларга ҳам батафсил жавоб берди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш