Конституция – бахтимиз қомуси, тараққиётимиз пойдевори

 

Жиззах вилоятининг Пахтакор туман ҳокимлиги мажлислар залида конституциявий ислоҳотлар тарғиботига бағишлаб навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У.Ўрозбоев, Пахтакор туман ҳокими А.Ашуров, туман ҳокимлигининг аппарат ходимлари, хотин-қизлар фаоллари, шунингдек нуронийлар, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирок этишди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У.Ўрозбоев Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, унга киритилаётган ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Таъкидланганидек, таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритишни назарда тутади. Бу ўзгартишлар “инсон – жамият – давлат” принципига асосланган бўлиб, миллий конституциявий ўзликни акс эттиради.

Энг муҳими, конституциявий тузатишлар, биринчи навбатда, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг муайян шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини кафолатли тарзда таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланади.

Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан маҳаллий кенгаш депутатлари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Куннинг иккинчи ярмида Жиззах шаҳридаги Заргарлик, Сайилжойи, Жиззахлик МФЙ ларида тарғибот учрашувлари давом этди. Тадбирлар давомида кўплаб фуқароларимиз томонидан Конституцияга таклифлар берилди. Хотин-қизлар фаоли Х.Сидиярова, Заргарлик МФЙ раиси С.Мелибоев, 19-мактаб директори Туробжон Йўлдошевлар сўзга чиқишиб, давлатимиз қомусига оид ўз фикр ва таклифларини билдириб ўтишди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш