Бирдамлик, биродарликни асраб-авайлайлик!

 

Ўзбек ва қорақалпоқ халқлари асрлар давомида қон-қардошлик, тотувлик, ҳамфикрлик ва ҳамжиҳатликда яшамоқда.

Кейинги йилларда халқларимиз ўртасидаги бирдамлик тобора мустаҳкамланиб, мураккаб экологик ва ижтимоий масалалар барча имкониятларни сафарбар этган ҳолда самарали ҳал қилинмоқда.

Қорақалпоғистоннинг ривожланиши, қароқалпоқ халқининг тинчлиги, фаровонлиги бутун Ўзбекистон халқининг эзгу мақсадига айланган.

Шу кунларда Қорақалпоғистонда юзага келган ҳолат ижтимоий бирдамликни, биродарлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашни тақозо этмоқда. Демак, ҳар биримиз бу масалада ўзимизни масъул деб билишимиз лозим.

Шу нуқтаи назардан, Конституциявий қонун лойиҳасида қароқалпоғистонликларнинг хоҳиш-иродаси албатта акс этиши тўғрисидаги Президент таклифини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

Халқ демократик партияси кўпни кўрган, донишманд юртдошларимиздан ҳар хил ёлғон хабарларга алданмасликни, провакацион гап-сўзлар тузоғига тушиб қолмасликни, ота-боболаримиз ардоқлаган, ҳаммамизга мерос қилиб қолдирган қон-қардошлик, биродарликни асраб-авайлашни сўрайди.

 

Халқ демократик партияси

 

 

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш