Қашқадарё вилоятининг Касби туман Касби маҳалла фуқаролар йиғинида "Конституция — инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари кафолати" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Учрашувда хотин-қизларни реаблитация қилиш маркази директори, Халқ депутатлари Касби туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси И.Хайитова, партия фаоллари ҳамда маҳаллада истиқомад қилаётган партия электорати вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан И.Хайитова шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этаётганлиги, Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимизни ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш, “инсон қадри учун” деган эзгу ғояни амалда қарор топтиришга қаратилганлигига тўхталиб ўтди.
Сўзга чиққанлар Конституциявий қонун лойиҳасини маъқуллашди ҳамда ўз таклифлари, фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.