Тиббиёт ходимлари билан давра суҳбати ўтказилди

 

ЎзХДП Чирчиқ шаҳар кенгаши томонидан Чирчиқ шаҳрида жойлашган 3-оилавий поликлиникада Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Тадбирни ЎзХДП Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Н.Рахмонбердиева олиб борди. ЎзХДП Тошкент вилояти кенгаши раиси А.Умаралиев сўзга чиқиб, Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Хусусан, конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиш, корхона, ташкилотларда ишчи-ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишсизликдан ҳимояланиш, сифатли таълим, малакали тиббий хизмат олиш каби ижтимоий давлат яратадиган имкониятлар, инсонларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг конституциявий механизмларини кучайтириш ҳақида тегишли тушунтиришлар берди.

Шунингдек тадбирда 30-округ депутати Э.Норбоев, ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси ўринбосари Н.Нурлибаев, 3-оилавий поликлиника БПТ раҳбари С.Муҳитдиновалар сўзга чиқиб, тиббиёт ходимларининг фаолият олиб бориши билан боғлиқ ўзгаришлар, уларнинг обрўси, муносиб ўрни Бош қонун билан белгилаб қўйилаётганлиги ҳусусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдиришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш