Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчлар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси доирасида “Конституциявий ислоҳотлар – халқпарвар давлат барпо этишнинг муҳим шарти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур учрашувда умумтаълим мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим ташкилоти ходимлари, партия ва маҳалла фаоллари иштирок этди. Тадбирда 2-умумий ўрта таълим мактаби директори, Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши аъзоси Нилуфар Буржоқова Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар марказида инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу ғоя мужассамлигини гапириб, инсон муносиб шароитда таълим-тарбия олиб, фаровон ҳаёт кечирган тақдирдагина жамият ва давлат уйғунликда барқарор ривожланишини таъкидлаб ўтди.
Мамлакатимиз Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берди. Тадбир сўнггида фуқаролар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.