Самарқанд вилоятининг Тойлоқ тумани Ахборот кутубхона марказида "Конституция - инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари кафолати" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Халқ депутатлари Тайлоқ туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва фахрийлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Сўзга чиққан туман партия Кенгаши раиси Қ.Низомов шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этаётганлиги, Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимизни ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш, “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни амалда қарор топтиришга қаратилганлиги хақида тушунтириб ўтди.
Тадбирда Конституциявий қонун лойиҳаси маъқулланди ҳамда таклифлар, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.