Халқ билан мулоқот – муаммоларни самарали, тезкор ҳал қилиш омили

 

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини умумхалқ муҳокамасидан ўтказишда партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ХДП Ҳазорасп туман кенгаши томонидан “Халқ билан мулоқот – муаммоларни самарали, тезкор ҳал қилиш омили” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашув “Темирчи маскани” маҳалласида жойлашган 7-сон мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Ўзбекистон ХДП Ҳазорасп туман кенгаши раиси, депутатлик гурухи раҳбари М.Ваисов, туман Кенгаши масъуллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, фуқаролар ва жамият ҳаётида тутадиган ўрни, киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар хақида батафсил тушунтириб бердилар.

Асосий қомусимизга яна олтита янги модда ва ўн олтита янги нормалар киритилаётганлиги ҳам йиғилиш иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди. Уларнинг аксарияти " Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат", Инсон-жамият-давлат тамойиллари Конституциявий қоида тариқасида муҳрланиши, халқпарвар давлат, инсон хуқуқларининг ишончли ҳимояси, сифатли, малакали бепул тиббий хизматни ташкил этиш, мактабгача таълим, бепул умумий ўрта таълим олишнинг давлат томонидан кафолатланиши масалалари юзасидан хам фикр- мулоҳазалар билдирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш