Ўқитувчилар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди

 

ЎзХДП Чирчиқ шаҳар кенгаши томонидан Чирчиқ Давлат Педагогика Университети қошидаги Академик лицейда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конститутциявий қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Тадбирни ЎзХДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси Н.Рахмонбердиева олиб бориб, Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумот берди. Ҳусусан, конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ва ишончли кафолат яратиш билан боғлиқ назарда тутилаётган янгиликлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Академик лицей БПТ раиси Н.Рустамова хам сўзга чиқиб, ўқитувчиларнинг фаолият олиб бориши билан боғлиқ ўзгаришлар, уларнинг шаъни, қадр-қиммати Бош қонун билан белгилаб қўйилаётганлиги ҳусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Давра суҳбатида иштирокчилар ҳам фаол қатнашди ва очиқ мулоқот тарзида ўтди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш