Умумхалқ муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбирлари давом этмоқда

 

Айни пайтда бутун республикамиз бўйлаб муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

Бугун Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Зиёвуддин МФЙда "Конституция - инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари кафолати" мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари ва фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти шунингдек инсон қадри учун амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида, туман партия Кенгаши раиси И.Санаев томонидан батафсил тушунчалар берилди.

Учрашув бахс-мунозара ва таклифларга бой муҳитда ўтди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш