Конституциявий ислоҳотлар юзасидан давра суҳбати

 

Бекобод шаҳридаги Кўп тармоқли марказий шаҳар поликлиникаси фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан, Конституциявий комиссия фаолияти ва халқ фикри ҳамда туркум масалаларга бағишланган “Конститутцияда ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий ҳимоясининг кафолатланиши” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Уучрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бекобод шаҳар Кенгаши раиси Муяссар Абдухалиқова, Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутати, Кўп тармоқли марказий шаҳар поликлиника мудири ўринбосари Раъно Саттарова ва шу жамоада фаолият олиб бораётган тиббиёт ҳодимлари иштирок этди.

Шаҳар партия кенгаш раиси М.Абдухалиқова Конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида, шунингдек Конституцияга киритилаётган қўшимчалар, қонун лойиҳасида назарда тутилган ҳар бир масала ҳусусида тўҳталиб, тушунчалар берди.

Депутат Раъно Саттарова тадбир иштирокчиларига Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар долзарблиги, замон шиддат билан ривожланиб бораётган бир пайтда барча соҳада Инсон қадри учун тамойили асосида ишлар ташкил этилиши ва буларнинг барчаси бош Қомусимизда белгилаб қўйилиши кўзда тутилаётгани ҳақида гапириб ўтди.

Давра суҳбатида қатнашган ҳуқуқшунос Рўзибой Тешабоев ҳам конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, инсон қадри учун амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўзлаб, Қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикрларини билдирди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш