Ўзбекистон ХДП Андижон вилояти Бўстон туман кенгаши раиси М.Тўйчиева хамда туман кенгаши депутати Д.Эргашевлар томонидан тумандаги Қишлоқ оилавий шифохонасида “Конституция: оила институтини ривожлантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Учрашувда Конституциянинг 63-моддасига киритилаётган ўзгаришлар - Оила жамиятнинг табиий ва асосий бўғини, аҳолини сақлаб қолиш ҳамда кўпайтириш негизи сифатида жамият ва давлатнинг алоҳида муҳофазаси остида бўлади. Никоҳ аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун зарур бўлган ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароитларни яратади. Давлат кўп болали оилаларга қонунга мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди деб белгилаб қўйилаётганлиги бўйича иштирокчиларга тушунчалар берилди.
Шунингдек, Конституциянинг бошқа бобларига киритилаётган ўзгаришлар бўйича хам маълумотлар бериб ўтилди.