Давлат ва жамият ўртасидаги муносабатни тартибга солувчи Қонун

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Зомин туман кенгаши томонидан Зомин тумани давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари, ходимлари иштирокида “Конститутциявий ислоҳотлар халқпарвар давлат барпо этишнинг муҳим шарти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон ХДП Зомин туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Х.Маматқулов сўзга чиқиб, бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган сиёсий жараёнлар, Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан тушунтириш берилди.

Конституциявий Қонун лойиҳасида инсон манфаатлари устунлиги, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари борасида тегишли ўзгартиришлар киритилаётганлиги, инсон манфаати юксак қадрланганлиги ҳамда киритилаётган барча ўзгартиш ва қўшимчалар биринчи ўринда халқ манфаати учун хизмат қилиши, давлат ва жамият ўртасидаги муносабатни тартибга солувчи Қонун вазифасини бажариши таъкидланди. Давра суҳбати жараёнида ўзини қизиқтирган саволлар ва фикрлари билан қатнашган иштирокчиларга керакли тавсиялар ва тушунчалар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш