Сурхондарё вилоятининг Узун тумани "Файзова" маҳалласида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавжуда Ҳасанова иштирокида аҳоли билан конституциявий ислоҳотларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Депутат ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритиш мўлжалланаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Жумладан, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилувчи янгиликлар борасида гапириб берди.
Тадбир иштирокчилари ҳам бу борадаги ўз таклиф ва муносабатларини билдиришди. Нуроний отахонлар ва кайвони онахонлар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан рози эканлигини билдириб, тинчлигимизга кўз тегмасин дея дуога қўл очдилар.
Узун туманидаги "Нурли келажак" маҳалласида ҳам ана шундай жонли мулоқот ташкил этилди.