Тинч, тўкин ҳаёт кафолати

 

Сурондарё вилоятининг Олтинсой тумани Чеп маҳалласида жойлашган 3-сонли умумтаълим мактабида Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Ойбарчин Абдуллаева, Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ашур Орипов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Мусурмон Хужанов ҳамда тумандаги ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этишди.

Давра суҳбатида Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдан кўзланган мақсад, аҳоли томонидан билдирилаётган таклифларнинг Конституциявий комиссияда кўриб чиқилиши, қабул қилиниши бўйича олиб борилган ишлар, амалга оширилаётган жараёнлар ҳақида тушунчалар берилди.

Якунда иштирокчилар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб, таклифларини беришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш