Ижтимоий давлат ғоясининг моҳияти

 

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманидаги "Кесак" МФЙ да ҳам "Конституцияда Ўзбекистон - ижтимоий давлат ғоясининг моҳияти" мавзусида жамоатчилик вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Бош Қонунимизни янада мустаҳкам негизини яратиш мақсадида халқимизнинг хоҳиш ва таклифлари олинаётганлиги таъкидланди.

Кесак маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 25-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган учрашувда иштирокчилар қабул қилиниши назарда тутилаётган конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлишди.

Учрашувда халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири И.Жўраев, ХДП туман кенгаши раиси О.Носиров, туман "Жалақудуқ ҳаёти" газетаси муҳаррири Ш.Ҳайитохуновлар иштирок этди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш