Хотин-қизлар муаммолари ўрганилди

 

Фуқаролар, жумладан аёллар мурожаатларини ўрганиш, уларга амалий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, бир сўз билан айтганда, халқ розилиги Президентимиз олиб бораётган оқилона сиёсатнинг устунига айланиб улгурди. Юқоридаги фикрларнинг исботи сифатида Бухоро шаҳар 8-Дилкушо сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ғафур Саидов ўзи сайланган округида “Аёллар дафтари”га киритилган маҳалла хотин-қизлари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва сайёр қабул ўтказди.

Қабулда Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят ҳамда шаҳар кенгаши ходимлари тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабул давомида аёллар соғлиқларини тиклашдаги муаммолари билан ўртоқлашдилар. 50 дан ортиқ турли касалликлар тўғрисидаги мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, муаммоли ва ижроси маълум муддат ва маблағ талаб қиладиган мурожаатларнинг бажарилиши тегишли масъулларга йўналтирилиб, ижроси депутатнинг назоратига олинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш