Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошлоқ туман ташкилоти ва туман ногиронлар жамияти ҳамкорлигида тумандаги Қўрғонча маҳалласи ҳудудидаги "Йигитпирим" зиёратгоҳида қирқ нафар ногиронлиги бор эҳтиёжманд оилалар вакиллари иштирокида байромона тадбир ташкил этилди.
Тадбирда иштирокчилар билан самимий суҳбат олиб борилиб, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, конституциявий қонун лойиҳасининг аҳамияти, мазмун-моҳияти, айниқса, қонун лойиҳасининг 39-моддасига киритилаётган ўзгартишлар, яъни ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан ҳар қандай ажратиб қўйиш, ҳисобга олмаслик, ишдан четлатиш, чеклаш, уларнинг объектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун тегишли шароитлар яратиб берилиши тўғрисидаги нормалар киритилаётгани хақида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир давомида маҳаллада истиқомад қилувчи эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга туман "Саҳоват ва кўмак жамғармаси" ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан етти хилдан иборат озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Мазкур тадбирда туман кенгаши депутатлари Зоҳиджон Сайдалиев, Турсунбой Солиев ҳамда туман ногиронлар жамияти раиси Турсунбой Ҳалиловлар иштирок этишди.