Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида
Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги Мустақилобод маҳалласида туман яраштирув комиссияси аъзолари, туманлараро хотин-қизларни реабилитация қилиш маркази раҳбари, Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши ижроия қўмита аъзоси И.Ҳайитова, Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси С. Ҳамроев ва партия кенгаши ижроия қўмита аъзоси туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Р.Тўраев ва ҳудуд депутати А.Боболов ҳамда маҳалла фаоллари ҳамкорлигида ажрим ёқасига келиб қолган нотинч оилалардан бирини яраштиришга эришилди.
Бир нафар фарзанди бор ёш оила аъзоларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Оилалар тинчлиги жамиятимиз таянчи хисобланади. Бунга ҳамма амал қилиши лозим.