Конституцияда маҳалланинг мақоми
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят Яккабоғ туман кенгаши томонидан туман Бандликка кўмаклашиш марказида “Конституция – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари кафолати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон ХДП Яккабоғ туман Кенгаши раиси Н.Элмуродова иштирокчиларга “Конституцияда маҳалланинг мақоми ҳамда давлат органларининг бу борадаги вазифалари” ҳамда Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши ҳақида тегишли тушинтиришлар берди.
Қатнашчилар Конституциявий қонун лойиҳасини маъқуллаб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.