Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз демакдир

 

Айни кунларда юртимизда конституциявий ислоҳотлар кенг жамоатчиликнинг диққат марказида, қизғин муҳокамасида бўлиб турибди.

Ўзбекистон ХДП Наманган вилояти Косонсой туман кенгаши ҳам бугунги жараёнларда фаол иштирок этмоқда. Корхона-ташкилот, муассаса, маҳаллаларда "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашувлар давом этмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири Косонсой туман маданият марказида ташкил этилди.

Туман Адлия бўлими ҳамкорлигида ўтказилган учрашувда кенг жамоатчилик вакиллари, хусусан партиямиз фаоллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан конституциявий ислоҳотлар жараёнида фаоллик кўрсатиш, бунда юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан ёндашиш юртимизда истиқомад қилаётган ҳар бир фуқаронинг инсоний бурчи экани қайд этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш