Конституциявий ислоҳотлар тараққиётимизнинг янги даврини бошлаб беради

 

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани 45-сонли оилавий поликлиникада Ўзбекистон Республикаси Конституциясига таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Эшметова Нигора Асомидиновна очиб, Асосий қонунимиз мамлакатни ҳар томонлама ислоҳ этиш, фуқароларимизнинг тинч-осойишта ҳаётини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий тафаккур ва маданиятни юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори экани, конституциявий ислоҳотлар тараққиётимизнинг янги даврини бошлаб беришини алоҳида таъкидлади.

Маълумки, кейинги йилларда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсадига айланди. Халқимизни рози қилиш, турмуш фаровонлигини юксалтириш, фаровон келажагини таъминлашга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлар жамиятда инсон қадрини улуғлашга хизмат қилмоқда. Бугун мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида рўй бераётган муҳим конституциявий янгиланишлар ҳам қатор ижобий жиҳатлари билан беқиёс аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек, тадбир давомида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши 5- Фозилтепа сайлов округи депутати Ҳамидов Улуғбек Холиқович ҳамда Ўзбекистон ХДП Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси Ташнияз Аҳмедовлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, хусусан, Ҳаракатлар стратегиясидан Тараққиёт стратегиясига ўтиш жараёнлари, Бош қомусимизни “инсон – жамият – давлат” тамойили асосида такомиллаштиришнинг ҳаётий зарурати ва аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш