Тиббиёт жиҳозлари келтиришда кўмаклашилади

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Эшметова Нигора Асомидиновна ўзи сайланган ҳудудда жойлашган Тошкент шаҳар Ўсмирлар диспансерига ташриф буюриб, тиббиёт муассасасидаги ижтимоий ҳолат ва моддий техник базани кўздан кечирди.

Маълумот учун Тошкент шаҳар Ўсмирлар диспансери 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, маслаҳат-ташхис поликлиника ва стационар бўлимидан иборат. Диспансернинг асосий йўналиши – ўсмир қизларни соғлом оналикка, йигитларни соғлом оталикка ва ҳарбий хизматга тайёрлашдир. Тошкент шаҳар Ўсмирлар диспансерида ногирон ўсмирлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари хам тиббий кўрикдан ўтказилади. Диспансер Стационар бўлимида кардиология, неврология, гастроэнтерология, қизлар саломатлик маркази, жарроҳлик, физиотерапия ва функционал ташхис бўлимлари фаолият кўрсатмоқда. Маслаҳат ташхис поликлиника бўлимида 14 хил тор доирадаги мутахассислар фаолият юритади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури тўғрисида” 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5280-сон қарори 4.5-банди ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 апрелдаги 10-10665-сонли кўрсатма хати ҳамда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг 2022 йил 29 апрелдаги 114-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Республика олимпия ва паралимпия захиралар коллежида таҳсил олувчи 750 нафар ўқувчи диспансерга махсус контингент сифатида бириктирилган.

Тошкент шаҳар Ўсмирлар диспансерида ўсмирларга, ҳарбий хизматга чақирилувчиларга, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва Республика олимпия ва паралимпия захиралар коллежида таҳсил олувчи ўқувчиларга бепул тиббий хизмат кўрсатилади. Функционал ташхис бўлимида бир йилда 20600 дан зиёд ўсмир ва ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшлар ультратовуш текширувидан ўтказилади.

Ўрганишлар давомида тиббиёт муассасаси томонидан қуйидаги камчиликлар юзасидан таклифлар билдирилди:

Стоматологик аппаратлар мажмуаси йўқлиги сабабли хам қийинчилик мавжуд. Бу эса ўз навбатида ташхислаш муддатининг узайишига сабаб бўлиб ўз ўрнида беморлар ҳамда шифокорлар учун ноқулайликларни вужудга келтираётганлиги аниқланди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ҳозирги кунда ўсмирлар ва ҳарбий хизматга чақирувчиларни сифатли тиббий кўриклардан ўтказиш ва улардаги мавжуд касалликларни ўз вақтида аниқлаш учун Тошкент шаҳар Ўсмирлар диспансерига стоматологик аппаратлар мажмуаси, замонавий физиотерапевтик аппаратлар: УВЧ, дарсенвал, электросон, электрофорез, ултраз товуш, ингалятор, магнит терапия, тонус, УФО жиҳозларини келтиришда депутатдан амалий ёрдам сўралди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш