Аёлларнинг ўқиши, таълим олишидаги имкониятлар

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти Фориш туман кенгаши ташаббуси билан Ойбек маҳалласи 33-мактаб битирувчи қизлари учун миллий қадрият ва оила, эрта турмушнинг олдини олиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Учрашувда бувижонлар мактаби фаоли Холида Комилова иштирок этди.

Эрта турмушнинг зарарли оқибатлари, миллий қадриятларимиз, аёлларнинг оиладаги ўрни ҳақида тушунчалар берилиб, маҳалладаги ибратли оилаларнинг ҳаёт йўли ҳақида ёзилган "Фарзандингмиз Фориш" китобидан парчалар ўқиб эшиттирилди ва қатнашчиларга китоблар совға қилинди.

Тадбир якунида хотин-қизларнинг ўқиши, таълим олишида давлатимиз томонидан яратилган имкониятлар ҳақида маълумотлар ва тушунчалар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш