Маҳалла тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда

 

Тошкент вилоятидаги Красногорск шаҳарчаси "Саид-ота" маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, депутат ҳамда маҳалла фаоллари саъй-ҳаракати билан "Опен бюджет" танловида иштирок этиб, 1004 м ички кўчани асфальт қилиш учун 500 млн сўм миқдоридаги маблағ ютиб олган эди.

Айни дамда Красногорск шаҳарчаси "Саид-ота" маҳалла фуқаролар йиғини ички кўчасида 1200 м масофага шағал ётқизилиб, асфальт қилиш учун амалий ишлар бошлаб юборилди. Шу билан биргаликда маҳаллани тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун 950 м, шундан 600 м давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, 350 м ҳашар йўли билан қувур тортилди. Шу орқали 35 та хонадонни тоза ичимлик суви билан суткасига 12 соат таъминланишига эришилади.

Аҳолининг аҳиллиги кўчалар тобора чирой очиб, тартибга келаётганида яққол намоён бўлмоқда. "Саид-ота" маҳалла фуқаролар йиғини "Ёшлар" кўчасида ичимлик суви қувурларини тортиш, шағаллаштириш ва асфалт қилиш учун жонбозли кўрсатган З.Юнусов, А.Умарбоев, М.Саидмаҳмудовларга Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ёшлар сектори мудири М.Низомиддинов томонидан партиянинг эсдалик совғалари топширилди ва барча фаолларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш