Бандлик ижтимоий ҳимоянинг муҳим кафолати

 

Юқори Чирчиқ тумани "Султонравот" маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган "Маданият уйи"да меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ХДП Юқори Чирчиқ тумани кенгаши, Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман кенгаши депутати Г.Айтекова, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган ушбу меҳнат ярмаркасида туманнинг 15 та маҳалласида "Аёллар дафтари", "Темир дафтар", " Ёшлар дафтари" рўйхатида турган, ишлаш истагини билдирган фуқаролар иштирок этди.

Шунингдек, ярмаркада туманнинг кўпгина корхона-ташкилотлари бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, корхона фаолиятини акс эттирувчи кўргазмалар намойиш этилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш