Аҳолининг фикр ва таклифларини қабул қилиш тизимли йўлга қўйилган

 

Ўзбекистон ХДП Янгиобод туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди.

Учрашувда Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгаши депутати Г. Раимова сўзга чиқиб, мамлакатимизда кечаётган Конституциявий ислоҳотлар қизғин паллага кирганлиги ҳамда ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлаётганлиги, аҳоли фикр ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилганлиги тўғрисида тушунчалар бериб ўтди ҳамда ушбу сиёсий жараёнда фуқароларни фаол иштирок этишга чақирди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш