Партия сафи ёшлар билан кенгаймоқда

 

Ўзбекистон ХДП Паркент тумани кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Паркент тумани кенгаши депутати М.Низамиддинов ташаббуси билан Красногорск шаҳарчасида истиқомад қилувчи аҳоли ва ёшлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир доирасида конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши ҳақида тегишли тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Тадбир якунида 8 нафар ёшлар партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш