Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи муҳокама қилинди (видео)
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2022 йил биринчи ярим йилликда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.Қўчқоров маъруза қилди.
Муҳокамада Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Давлат дастурида соғлиқни сақлаш йўналишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш масаласи бўйича ҳукумат вакилларига савол берди.