Фарғонада партиямиз сафидаги аёллар 28 нафарга кўпайди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошлоқ туман ташкилоти томонидан тумандаги чекка Найман маҳалласи ҳудудидаги 55-Қишлоқ оилавий поликлиникасида ҳамда "Меҳнатобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 14-Давлат Мактабгача таълим муассасида "Конституция — Хуқуқий Давлат барпо этишнинг муҳим омили" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда иштирок этган туман ташкилоти раиси, туман кенгаши депутати Турсунбой Солиев, партиямиз фаоли Найман ОП бош врачи Тожихон опа Жўрабоева ва 14 ДМТТ директори Зулфирахон Мамадалиевалар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси доирасидаги умумхалқ муҳокамаси давом этаётганлиги, унинг аҳамияти ва мақсад вазифалари тўғрисида моддама-модда тушунчалар бериб ўтдилар. Ўз навбатида тадбир иштирокчилари асосий қомусимизга киритилаётган ўзгартиришларни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Тадбир давомида партиямиз сафига қўшилиш истагини билдирган аёлларимиз, Найман ОП ва 14-ДМТТ ходимларининг барчаси (жами 28 нафар) партиямиз сафига қабул қилинди. Уларга Ўзбекистон ХДП нинг гувоҳномалари Кенгаш раиси томонидан топширилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш