Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин

 

Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тадбир ташкил этилди. Бир қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкиллаштирилган тадбирда имконияти чекланган ёшлар ўртасида тасвирий санъат ва спортнинг шахмат тури бўйича беллашувлар бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши вакиллари томонидан ҳам иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

 

Хуршида Нарзиева,

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш