Маблағлар мақсадли сарфланиши устидан депутатлик назорати олиб борилмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5250-сонли қарорига асосан Тошлоқ туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 2022 йил "Ташаббусли бюджет" жараёнининг навбатдаги босқичи давомида тумандаги Сўкчилик МФЙ аҳолиси энг кўп овоз тўплаб маҳалладаги 3 км. узунликдаги ички йўлларни асфальтлаштириш бўйича танловда ғолиб деб топилган эди. Натижада маҳалла йўлларини асфальтлаштиришга 1 миллиард 50 миллион сўм маблағ ажратилган.

Тошлоқ ТЙФУК Автомобил йўллари бошқармасининг туман бўлими мутахассислари ички йўлларни шағаллаштириш ва текислаш ишларини бошлаб юборди. Ўзбекистон ХДП Тошлоқ туман ташкилоти раиси Турсунбой Солиев мазкур вазифаларни тезкор ва сифатли бажарилиши ҳамда маблағларни мақсадли сарфланиши устидан депутатлик назоратини олиб бормоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш