Кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди

 

Қоракалпогистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Сайёра Имамова туман Кенгаши депутати Х.Маткаримова билан биргаликда жорий йилнинг 25-июль куни тумандаги Дўстлик ОФЙ аҳолиси билан билан учрашиб, уларнинг ҳолидан хабар олди.

Юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами учун яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида гапириб берилди. Кам таъминланганларга кийим-кечаклар топширилди. Учрашувда тинчлик олий неьмат эканлиги, бугунги кунимизга шукроналар айтиш кераклиги таъкидлаб ўтилди. Аҳоли ўз муаммолари билан ўртоқлашди. Депутатларнинг ҳудудлардаги учрашувлари давом этади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш