Ахборот 24 | Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилиши
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидан 8 та қонун лойиҳаси ўрин олган эди. Депутатлар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.