Мурожаатларнинг асосий қисмини ижтимоий соҳа ҳамда суд-ҳуқуқ масалалари ташкил этди

 

Жорий йилнинг 25 июль куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ўринбосари, ЎзХДПдан халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Шуҳрат Чўллиев фуқаролар қабулини ўтказди.

Сенат девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими томонидан ташкил этилган мазкур қабул жараёнига 40 дан ортиқ фуқаролар ташриф буюриб, ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича мурожаат қилди.

Қабул жараёнида 18 нафар фуқарога мурожаатларда кўтарилган масалалар ечими юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. 22 нафар фуқаронинг мурожаатлари “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун нормалари асосида тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Мурожаатларнинг асосий қисмини ижтимоий соҳа ҳамда суд-ҳуқуқ масалалари ташкил этди.

Сенатор томонидан мурожаатларни тўлиқ ўрганиб чиқиш ҳамда натижалари бўйича қонуний қарор қабул қилиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар, ҳудудлардаги масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш