Конституция келажагимиз пойдевори

 

Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани Халқ таълими бўлимида "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман Халқ таълими бўлимидаги БПТ етакчиси С.Хусанов ўз маърузалари билан иштирок этиб, Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар, конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, бу жараёнда партиянинг муносиб иштироки тўғрисида гапириб ўтди.

Мулоқотда сўзга чиққан туман Халқ таълими бўлими кадрлар бўлими бошлиғи Х.Эрйигитова ва партия фаоллари конституциявий қонун лойиҳасига ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш