Халқ манфаатларига хизмат қилувчи лойиҳа

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят Урганч шаҳар кенгаши ва халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати Ш.Рўзметова томонидан шаҳардаги Моно-марказ биносида “Конституция – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари кафолати” мавзусида учрашув ташкил этилди.

"Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган мазкур тадбирда Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида суҳбатлашилди.

Конституциямизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар хақида сўз юритилиб, халқ манфаатлари акс этган лойиҳа устида мулоҳаза юритилди.

Шунингдек, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш