Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Олий Мажликс Қонунчилик палатасига 72-Гулистон сайлов округидан номзоди кўрсатилган Гулчеҳра Исломованинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Оқолтин туманидаги “Аҳиллик” МФЙда жойлашган 10-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбирда депутатликка номзоднинг дастурида белгиланган муҳим ҳаётий масалалар қизғин муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Оқолтин туман кенгаши раиси Ойдин Асрарова, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Холмирза Жабборовл йиғилганларга номзод дастурининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берди.
Қайд этилдики, ЎзХДП дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, депутатликка номзоднинг дастурида аҳолининг давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд қатлами манфаатларини ҳимоя қилиш, бандликни таъминлаш каби устувор йўналишларга кенг ўрин берилган.
Кичик бизнес, касаначиликни янада ривожлантириш орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш, меҳнат қонунчилигида аёлларга берилган ҳуқуқ ва қўшимча имтиёзлардан кенг фойдаланиши учун янада мақбул шароитлар яратиш бўйича белгиланган вазифалар сайловчиларга манзур бўлди.
Депутатликка номзод сайловчиларнинг барча саволларига батафсил жавоб берди ва уларни сайловда фаол қатнашишга чақирди.
ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.