“Конституциявий ислоҳотларнинг маҳаллий Кенгашлар фаолиятини кучайтиришдаги ўрни”

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят Янгиариқ туман кенгаши томонидан тумандаги Қармиш маҳалласида жойлашган Хоразм ОШПда учрашув ўтказилди. Оилавий шифокорлик пункти ишчи-ходимлари ва Қармиш маҳалласи аҳолиси иштирок этган давра суҳбатида “Конституциявий ислоҳотларнинг маҳаллий Кенгашлар фаолиятини кучайтиришдаги ўрни” мавзусида суҳбатлашилди.

Тадбирни Ўзбекистон ХДП Янгиариқ туман Кенгаши раиси Х.Оллаберганов очиб, Конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам хуқуқий асос, ишончли кафолат яратиши ҳақида, шунингдек амалга оширилаётган кенг кўламли тарғибот тадбирларининг моҳияти ҳақида батафсил тушунтириб берди.

Шундан кейин сўзга чиққан Хорзм ОШП мудири, партиямиз фаоли Зулҳумор Қутлиева томонидан Конституциямизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида сўз юритилиб, фикрлар билдирилди. Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш