Ижтимоий ҳимояга қаратилган Фармон

 

Сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя соҳасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш ва қўшимча ресурсларни жалб қилиш, ижтимоий ҳимоя дастурлари қамровини кенгайтириш ва оилаларни оғир ҳаётий ҳолатлардан олиб чиқишга қаратилган қўшимча механизмларни жорий этиш йўналишларида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бугун айнан шу масалада партия Марказий Кенгаши медия маркази мажлислар залида, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ва партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган давра  суҳбати бўлиб ўтди.

Йиғилишни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Эшметова Нигора Асомидиновна олиб борди ва партиянинг Тошкент шаҳар, туман Кенгашларидаги фаоллари, депутатлари иштирокида Тошкент шаҳрининг барча ҳудудларида ушбу фармон юзасидан давра суҳбатлари, очиқ мулоқот ишларини амалга ошириш кераклиги тўғрисида тўхталди.

Йиғилишда Президентимизнинг 2022 йил 25 июлдаги Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Бошқарма бошлиғи Юсупов Боймурат Жумаевичлар тушунтиришлар берди.

Давра суҳбатида Халқ депутатлари Бектемир, Мирзо Улуғбек туман кенгаши депутатлари Мамаюсупов Музаффар Абдусаматович, Ражабов Улуғбек Хамидович  ва Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши раиси, халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Махмудова Донохон Артиковналар ўз фикр-мулохазаларини билдириб ўтдилар.

Шунингдек йиғилишда “Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда барча фуқароларимизнинг фаол иштирокини таъминлаш” масалалари ҳам муҳокама этилди.

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Конституцивий ислоҳотлар жараёни бошланган вақтдан буён партия электоратининг ижтимоий манфаатлари ва ҳаётий эҳтиёжларини тўлиқ қондиришдан келиб чиқиб, Конститутциявий ислоҳотларда таклиф, қўшимча ўзгартиришларни билдириш ҳамда қонуний мустаҳкамлаш, шу билан бирга партия дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этиш, партиянинг келгуси даврдаги асосий вазифаларига оид жойларда 200 дан ортиқ давра суҳбатлари, ижтимоий-сиёсий тадбирлар ўтказилиб, Бош Қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан аҳолимизнинг 80 дан ортиқ таклифлари умумлаштирилганлиги тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Конституциявий ислоҳотлар якунига қадар партия фаоллари, депутатлари ва кенг жамоатчилик иштирокида жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилиш қизғин фикр мулоҳазалар ва таклифларга бой тарзда ўтди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш