Тўрткўл туманида 30 июль – Халқлар дўстлиги куни нишонланди

 

Барчамизга маълумки, Республикамизда турли миллат вакиллари кўп йиллар давомида тинч-тотув, аҳлликда хаёт кечириб келмоқда.

30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Тўрткўл туманидаги «Тозабоғёп» овули Қазақ Арна аҳоли пунктида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари Назира Матяқубова, Зуҳра Абдуллаева ҳамда ҳудудда яшаб келаётган турли миллат вакиллари қатнашди.

Тадбирда депутатлар сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элатлар бир-бири билан тинч-тотувликда яшаб келаётганлиги, 141 та миллий-маданий марказ ва 36 та Дўстлик жамияти фаолият юритаётганлигини таъкидладилар.

Шунингдек, тадбирда турли хил миллатларга хос куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш