Ижтимоий маънавий-муҳит яхшиланмоқда

 

Наманган вилояти Уйчи туманининг “Гулистон” МФЙ ҳудудида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди. Унга таълим фидойилари, маҳалла масъуллари, нуронийлар, хотин-қизлар фаоллари жалб этилди.

Учрашувда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, аҳоли орасида шукроналик ҳиссини шакллантириш, юртимиздаги муҳим сиёсий жараён – Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси, бир нуроний ўн ёшга масъул тамойили бўйича ишлар аҳволи юзасидан суҳбатлашилди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи ўринбосари Т.Исматиллаев, Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши раиси Ғ.Жўраев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д. Абдуқаҳҳоровлар томонидан мавзуга оид нутқлар тингланди.

Суҳбат давомида фаоллар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар келишиб олинди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш