Сурхондарёда умумхалқ муҳокамаси фаол давом этмоқда

 

Қумқўрғон туманида

28 июль куни Ўзбекистон ХДП Қумқўрғон туман кенгаши ва депутатлик гуруҳи томонидан тумандаги тиббиёт бирлашмасида “Конституция: оила институтини ривожлантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалри” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Сўзга чиққан депутатлар Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар, конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, жараёнда партиянинг иштироки тўғрисида атрофлича ахборот берди.

Давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди ва ўз фикр-мулоҳозаларини билдиришди.

 

Ангор туманида

28 июль куни Ўзбекистон ХДП Ангор туман кенгаши томонидан тумандаги “Марказ” маҳалласи ҳудудида жойлашган 6-сонли умумтаълим мактабида ҳам шу мавзуда давра суҳбати ташкил этилди. Конституцияда оила институтининг аҳамиятини ошириш, педагогларнинг ҳурматини жойига қўйиш, ота-оналарнинг ўз фарзандлари олдидадаги масъулиятини кучайтириш бўйича белгиланаётган меъёрлар ҳақида атрофлича сўз юритилди. Қатнашчилар уларни қўллаб-қувватлашини маълум қилган ҳолда, қўшимча таклифларини ҳам билдиришди.

 

Термиз туманида

28 июль куни Ўзбекистон ХДП Термиз туман кенгаши ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари тумандаги “Солиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида "Конституциявий ислоҳотларнинг ёшлар ва болалар ҳуқуқларини мустаҳкамлашдаги ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Унда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича Президентимиз таклиф этган ғоялар ҳақида ҳам алоҳида маълумот берилди. Лойиҳада ёшларнинг илм олиши, ҳунар эгаллаши, меҳнат қилиши учун янада кенг имкониятлар яратилишини назарда тутадиган меъёрлар акс этаётгани тўғри ёндашув экани қайд этилди.

 

Жарқўрғон туманида

28 июль куни "Дўстлик" маҳалласи ҳудудидаги 7-сонли умумий таълим мактабида ҳам Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашувда ЎзХДП Жарқўрғон туман кенгаши раиси Ч.Юсупов, туман Кенгаши депутати З.Саманова ҳамда Дўстлик МФЙ раиси У.Хаитназаров эштирок этиб, маҳалла фаолларига Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар бўйича ахборот ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Умумхалқ муҳокамаси доирасидаги тадбирлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида фаол тарзда ўтказилмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Ахборот хизмати

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш