Конституция – келажак пойдевори

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгашининг "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишлаган тадбирлари давом этмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири Шайхонтоҳур туман "Обиназир" МФЙ нинг мажлислар залида маҳалла ва партия фаоллари иштирокида бўлиб ўтди.

"Конституциявий ислоҳотлар – халқпарвар давлат барпо этишнинг муҳим шарти" мавзусидаги мулоқотда Ўз ХДП Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси Т. Аҳмедов йиғилиш иштирокчиларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилаётган моддалар ҳақида тушунчалар берди. Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, Конституциявий қонун лойиҳасининг зарурлиги ва аҳамияти, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам қонуний асос ҳамда ишончли кафолат бўлиб хизмат қилиши тўғрисида суҳбатлашилди.

Учрашув қизиқарли, савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш